Замонавий тарихчилар уни "турғунлик даврининг отаси" дейишади, аммо миллионлаб оддий одамлар учун Брежнев даври "шўроларнинг олтин даври" бўлган. Леонид Брежнев - шаънига энг кўп сиёсий латифа тўқилган арбоб бўлиши мумкин, аммо омма сўровларига кўра, россияликлар уни "ХХ-асрнинг энг буюк ҳукмдори" деб билишар экан. Леонид Брежнев 1964-йилда КПСС Бош Котиблигига сайланган ва то умрининг охиригача унга раҳбарлик қилган. Унинг даврида СССРда "ривожланган социализм" қурилгани эълон қилинди, аммо бу социализм Брежневнинг ўлими билан барҳам топди. Ундан кейинги раҳбарларнинг иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар қилиш ҳаракатлари муваффақиятсиз якун топди ва "тузум инқирози" алал-оқибат СССРнинг парчаланишига олиб келди. Кундалик турмушдаги тақчилликлар, навбатга туришларга қарамай, Брежнев даврини Ўзбекистондаги кекса авлод ҳам нисбатан фаровонлик даври сифатида хотирлайди. Тошкентнинг қайта тикланиши, чўлларнинг ўзлаштирилиши сингари йирик лойиҳалар амалга оширилган 70-80-йилларда Ўзбекистон "совет шарқи машъали" номини олган эди. Аммо пахта яккаҳокимлиги олқишланган "оқ олтинни олтин қўллар яратади" сингари шиорларнинг муаллифи ҳам Брежнев бўлган. Қайта қуриш йилларида "пахта қуллиги" дея таърифланган бу каби кўринишлар Ўзбекистоннинг янги тарихида йўқолиб кетгани йўқ. Марказлашган иқтисод, авторитар бошқарув ва сиёсий репрессиялар... Сиз нима дейсиз? Брежнев ва у қолдирган мерос ҳақидаги фикрларингиз қандай? Электрон почтамиз манзили: uzbek@bbc.co.uk Фикрларингизни саҳифанинг ўнг томонидаги махсус форма орқали ҳам йўллашингиз мумкин. -------------------------------------------------------------------------------- Муштарийлар мактублари Professor Olim Xasanov, Toshkent STALINni, BREJNEVni yomonlash hech bir muallifga yoki matbuotga obru keltirgan emas va bu yaqin yarim asrda obru keltirmaydi ham. Men Stalin zamonida tuguldim, Brejnev zamonida uquvchi, talaba, olim buldim. Gorbachev zamonida OBKOMning masul xodimi, Karimov zamonida viloyat hokimligi masul xodimi va boshqa qator yuqori lavozimlarda ishladim. Aytmoqchimanki, men bu 3 zamonni ham yaxshi bilaman. Sovet zamonining menga (mutloq kupchilikka) yoqmaydigan tomoni ular siyosatidagi dahriylik (Xudosizlik) edi. Har bir odam SSSR fuqorasi bulganidan gururlanardi. Amerika va butun Garb SSSR, STALIN, BREJNEV suzlarini eshitganda qaltirab turardi. Shu bois ular SSSRning boshiga etgan Gorbachevni sevib tilga olishadi. SSSR bulganida hozirgi turli xil terrorchilik harakatlari, Checheniston urushlari, Amerikaning Evropadagi Afgonistondagi, Iroqdagi bosqinchilik urushlari, Uzbekistondagi Andijon qirgini va shularga uxshash noxush holatlar bulaolmas edi. 1991 yilda I.Karimovning "Sovet davrida bizning paxtayu-oltinlarimizni olgani, demokratiyaning bugilgani uchun ham uzbeklar manaviy va iqtisodiy qashshoq yashadilar. Mana endi bir yilda boyib ketib "Uzbekiston kelajagi buyuk Davlat" ekanligini amalda kursatamiz" degani hammaning esida. Va hozirgi axvol barchaning SSSRni qumsashiga sabab bulayapti. Bundan ikki yil oldin Possiya Prezidenti B.Putin televideniya orqali "SSSRning tugashi yuzlab millionlagan oddiy halq uchun emas, 15 suverevn Pespublikadagi xujayinlar va korrupsiyalar uchun qul keldi" degani xalqlar ogzidagi OLTIN SUZLARga aylangan. Janik Levov, Sankt-peterburg Brejnev manimcha yaxshi inson bo`lgan. Lekin yaxshi davlat raxbari emas. Chunki Liyonid Ilivich siyosiy xatoliklarga yo`l qo`ygan. Баҳодир Усмон, АҚШ Бу масалага қандай ёндашиш, қандай жавоб бериш ҳар бир кишини шахсий иши бўлгани каби, мен бунга ҳозирги кун ҳаёти билан таққослашга ҳаракат қиламан. Тўғри Брежнев даврида мен мактаб ўқувчиси эдим, аммо у пайтлар мени кўзимда энг яхши даврлар эди. Масалан, қайси дўконга кирманг кундалик эҳтиёж моллари тўла эди, бу эса оддий совет кишиси, жумладан ўзбек кишисини талаби учун жуда етарли эди. Ҳуқуқ тартибот идораларидан милиция, жуда ҳам яхши эслайман, ҳозирги ментлардан умуман бошқача эди, улар халққа ёрдам берган, ва халқ баъзиларини койир ҳам эди. Ҳозир ментлар турсин, оддий галстук кийган кишига ёмон қараш, гапириш кишига катта муаммолар туғдиради. Давлат идоралари халқдан тушган хатлар, шикоятларга жавоб берган. Ҳар қандай мансабдор шахс устидан ёзилган шикоят аксарият ҳолларда ишлаган. Ҳозирги кун ҳолати ҳаммага аён ва ёзишга ҳам арзимайди. Тўғри руслар остида қул бўлганмиз, аммо аксарият халқ талаби қондирилган замонлар бўлган. Бугунги кунда эса, халқимиз ҳаммаси эмас, кўп қисми қул эмас, балки гадога айланган. Ер юзини қаерига бормасангиз уларни топасиз. Балким мени гапларим кимгадир ёқар кимгадир ёқмас. Аммо ўша ҳаётда яшаб, кўрганларимни ёздим. Ёқмаганларга узуримни ва қадрли вақтларини сарфлаганлари учун ташаккуримни билдираман. Муаллиф ўз исми-шарифини ёзмаган мактуб Salom bbc. Silardagi yangiliklar hammasi haqiqatligiga kafolat bera olasilami? Man ko'p yangiliklarizi tingliman. Ba'zi bir mulahazalarni manimcha noto'g'ri deb hisobliman. Manimcha sizlardagi ma'lumatlarda "bir tomonga yon bosish" deb o'yliman. /rahmat/
|