ххх Бўғилмоқда бўғзимда сўзлар, Хуни тутар бир куни албат. Калимадан тинмайди тилим, Тишларимда ғижирлар ғафлат. Кетар эдим бош олиб буткул, Шодликларим қаноти синиқ. Фақат осмон билмас чегара, О , у нақадар, нақадар тиниқ. Унда сени алдолмас биров, Одамхўрлар тополмас излаб. Юрагинга сиғмаган дардинг, Қоғозларда юрмайсан гизлаб. Бўғилмоқда бўғзимда сўзлар, Хуни тутар бир куни албат. Жон бермоқда тоқат қонталаш, Кўзларимни уйғотар даҳшат. 1985 йил.
|