Дам
олиш кунлари Италия С сериясида навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, Апеннин ярим оролида фаолият олиб борувчи ватандошимиз
Илёс Зейтуллаев айни вақтда фаолиятини Веронанинг “Хеллас Верона”
жамоасида давом эттирмоқда. Сўнгги турда Илёснинг жамоаси ўз майдонида
“Манфредония” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Зейтуллев эса
учрашувга 72 дақиқада қўшилгани қарамасдан, учрашувни охиригача
майдонда ҳаракат қила олмади. 72
дақиқада Да Сильвани алмаштирган ватандошимиз 86 дақиқада майдондан
четлатилди. Рақиб футболчиси оёқларига орқа томондан ҳавфли ўйнаган
футболчини учрашув бош ҳаками аяб ўтирмади. Учрашувда ягона гол “Верона” ярим ҳимоячиси Грецо ҳисобига ёзилди. Айни
вақтда Зейтуллаевнинг жамоаси С-1, А серясида 16 тур учрашувларидан
кейин 12 очко билан 18 жамоа орасида 16 ўринни эгаллаб турибди. Биринчи
ўринда бораётган “Кремонезе” билан орадаги очколар фарқи 21 очкога
тенг. Эслатиб ўтамиз, мавсум олдидан жамоа олдига В серияга қайтиш
вазифаси қўйилганди. Мусобақанинг кейинги учрашувини 12 декабр куни вероналиклар сафарда “Леччо”га қарши ўтказадилар.
Сайтда берилган материаллардан қисман ёки тўлиқ фойдаланилганда манба (сайт номи) кўрсатилиши шарт.
|